Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 март кунги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5012-сонли қарорида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгилаб берилган. Чунки, айни вақтда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг ушбу қарор қабул қилинди. Қарорда алоҳида таъкидланганидек, 2021 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача оширилиши, нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати бир ойдан ўн беш кунгача қисқартирилиши, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайдиган бўлди. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг таклифлари маъқулланиб, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидиясини ажратиб бориш; Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонини 44 нафар этиб белгилаш ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини икки бараварга ошириш; Ассоциация марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини зарур техника, автотранспорт воситаси, офис анжомлари, мебель жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда бошқа моддий-техника базасини мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш, мамлакатда демократик жараёнларни барқарор ривожлантириш ва илгари суришда аъзолар ҳамда ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш каби муҳим йўналишларга ҳам алқоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги 5012-сон ва 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6181-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича Адлия вазирлиги томонидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, унинг 41-бандида Фармон ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот тайёрлаш вазифаси юклатилган.
Бугунги кунда вилоятда жами 774 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилган бўлиб, мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларидан 478 таси давлат рўйхатига, 296 та нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳисоб рўйхатига олинган. Рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг аксарияти қисми ёшлар, болалар, бандлик, хотин-қизлар, нуронийлар, атроф-муҳит муаммолари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат.
Жумладан, ёшлар ва болалар соҳасида 75 та, хотин-қизлар соҳасида 51 та, нуронийлар соҳасида 40 та ва атроф-муҳит муаммолари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари 178 тани ташкил этади.
Фармон ва “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, мамлакатимизда эълон қилинаётган йилда амалга оширишга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар сонини ошириш борасида вилоятдаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳамда “Тараққиёт” аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш маркази давлат дастури ижроси жараёнида иштирок этиш учун жалб қилиш юзасидан Адлия вазирлигига таклиф киритилди.
Бошқарма тижорат ташкилотлари томонидан “ижтимоий шартнома” асосида молиялаштириладиган (грант ажратиладиган) нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини ошириш юзасидан тижорат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишига кўмаклашиш мақсадида улар иштирокида зарур тадбирларни (учрашувлар) амалга оширишда “кўприк” вазифасини ўтаб келмоқда. Хусусан, ўтган даврда бошқарма ташаббуси билан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 6 тадан ортиқ давра суҳбати ва семинар ташкил этилди. Нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзолик масаласида оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиш ва аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга ошириш борасида “Меҳржон” аёллар
ва болалар маркази, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими, “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, “Тараққиёт” аҳолини турмуш тарзини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Фарғона вилоят ташкилоти ва унинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳамда Фарғона вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
ва унинг туман (шаҳар) кенгашларига услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Адлия вазирлиги “Йўл харитаси”нинг 15-банди ижросини таъминлаш учун Фарғона вилоят ҳокими томонидан 2021 йил 19 мартда Фарғона вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Йўл харитаси ижросини таъминлаш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари билан ҳамкорлиги самарасини янада оширишга эришиш назарда тутилган.
Давлат бошқаруви органлари томонидан бажарилаётган вазифа
ва функцияларни фуқаролик жамияти институтлари орқали амалга ошириш миқдорини кўпайтириш борасида асосий эътибор нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш, давлат органлари билан бирга қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги каби соҳаларда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш ва ечимини топиш бўйича ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилмоқда.
Хуршиджон УМАРОВ, Фарғона вилояти Адлия бошқармасининг Нодавлат нотижрат ташкилотлар бўлими бошлиғи.
***
ФАРМОН ИЖРОСИ АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА
Ўзбекистон Республикаси томонидан “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган. 2021 йил 4 март куни қабул қилинган ушбу 6181-сон Фармонда сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланиб, хусусан, охирги тўрт йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1 270 дан ортиқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ажратилганлиги алоҳида таъкидланди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлайдиган, замонавий демократик талабларга ва халқаро стандартларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилди. Бунинг натижасида 20 га яқин қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қарорлари қабул қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари манфаатларини ифода этиш, давлат билан улар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ташкил қилинди, шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот олиб боришнинг янги самарали воситаларини жорий этиш мақсадида давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини рағбатлантириш мақсадида «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда соҳанинг 126 нафар фаоллари ушбу юксак мукофот билан тақдирланди.
Кўрилаётган чоралар натижасида сўнгги тўрт йилда фуқаролик жамиятининг энг асосий институти ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 20,7 фоизга ошди, шу жумладан 187 та йирик республика нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.
Шу билан бирга, ушбу ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболларини белгилаб олиш зарур.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ва «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида “2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Ва қуйидагилар Концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.
Фармон билан белгилаб қўйилдики, Концепция ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан алоҳида тасдиқланадиган «Йўл харитаси» орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилади ва мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 2021 йилда 16 миллиард сўм, 2025 йилда 70 миллиард сўм маблағлар ажратиш;
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари сонини жами фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонига нисбатан 2021 йилда 10 фоизга, 2025 йилда 30 фоизга етказиш;
ҳар бир давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятида фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонини (жами жамоатчилик кенгашлари таркибларига киритилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонига нисбатан) 2021 йилда 5 фоизга, 2025 йилда 25 фоизга етказиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан юқори турувчи ташкилотларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифларнинг умумий сонини 2021 йилда 1 000 тага, 2025 йилда 5 000 тага етказилишини таъминлаш;
мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини 2021 йилда 30 тага, 2025 йилдаги давлат дастурида – 50 тага етказиш;
амалдаги жараёнларни соддалаштириш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликларни (жами 2020 йилда содир қилинган ҳуқуқбузарликлар сонига нисбатан) 2021 йилда 3,8 фоизга, 2025 йилда 19,2 фоизга камайтириш;
2021 йилда 50 та, 2025 йилда 250 та нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини Давлат бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Фармонга мувофиқ, шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилади;
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси (кейинги ўринларда — Жамоатчилик палатаси), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантирилади ва индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий қилиш адлия органларига юклатилади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5012-сон қарори ва 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6181-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг 41-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 3 маротаба телевидениеда чиқиш қилинди, 40 тадан ортиқ семинар ва давра суҳбати ўтказилди. Фармоннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2 маротаба телевидениеда, 130 маротабадан ортиқ веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилинди, 20 тадан ортиқ семинар, давра суҳбати ўтказилди ва 700 тадан ортиқ флаерлар тарқатилди.
2021 йил 19 мартда Фарғона вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланиб, “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари билан ҳамкорлиги самарасини янада оширишга эришиш назарда тутилган. Жаҳонгир РАҲИМОВ, Фарғона вилояти Адлия бошқармасининг Нодавлат нотижрат ташкилотлар бўлимини етакчи маслаҳатчиси.
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси
Рахимов Сойибжон