Электрон почта манзил:

m.namangan@sud.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

(+998 69) 227-24-74

Манзил:

Namangan viloyati, Namangan sh, 160136, Lutfiy ko'ch., 6

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

Маъмурий судга мурожаат қилишда қонунчиликдаги имтиёзлар

Янги таҳрирда қабул қилинган конституциямиз аввал инсон, сўнгра жамият ва кейин давлат деган ғояга асосланган бўлиб,  аввало инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият сифатида биринчи ўринга қўйилган.

Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар орқали ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланди.

Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахслар маълум бир давлат органи ёки маъмурий ҳуқуқий фаолиятни амалга оширувчи органнинг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби қонунчиликда кўрсатиб ўтилганлигини айтиб ўтиш лозим.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилган бўлиб, давлат божи ишнинг якунига кўра ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилган ёки  хатти-ҳаракати қонунга хилоф деб топилган давлат органидан ёки арз талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган тақдирда судга мурожаат қилувчилардан мутаносиб тарзда ундирилади.

Бунда, агар судга мурожаат қилувчи жисмоний шахсларнинг арз талаби қаноатлантирилиши рад этилган тақдирда базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши қонунчиликда кўрсатиб ўтилган.

Ушбу имтиёз ва имкониятлар фуқаролар ва юридик шахсларнинг судга мурожаат қилишдаги тўсиқларни камайтиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш имконини оширишга хизмат қилади.

Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси

Озодбек Зиёвиддинов

Хусанбоев Бобуржон, судья ёрдамчиси

Наманган вилоят маъмурий судида ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда

Республикамизнинг барча ҳудудларида, давлат ва жамоат ташкилотларида бўлгани каби Наманган вилоят маъмурий судида ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгдан судья ва суд ходимлари озодалик ва поклик тадбирларида иштирок этиб, юртимиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Умумхалқ хайрия ҳашари вилоятдаги барча судлов ҳайъатлари, туман ва шаҳар судларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини оширишчора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланиб, унда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасида суд органлари зиммасига муҳим вазифа юклатилган.

Жумладан, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг, улар мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилиши, судлар томонидан  давлат органлари ва ташкилотларининг, улар мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларни судларнинг расмий веб сайтлари ва телеграм каналларида эълон қилиб борилиши белгиланган.

Наманган туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил давомида давлат органларининг жами 354 та қарори, жумладан, маҳаллий ҳокимликларнинг 99 та, давлат солиқ хизмати  органларининг 21 та, давлат кадастрлар палатаси органларининг 1 та, мажбурий ижро бюроси органларининг 10 та, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси органларининг 221 та ва Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (аввалги монополияга қарши курашиш қўмитаси) органларининг 2 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Мазкур ишларни кўриб чиқиш давомида аниқланган ҳамда мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида 244 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли давлат органларига муҳокама қилиш учун юборилган.  

ЭЪЛОН!

Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига номзодларни олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда олий юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2023 йил 20 декабрь кунига қадар вилоят маъмурий судига мурожаат этишлари мумкин.

Манзил: Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 6-уй

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун муҳофазасида бўлади. Конституциямизнинг 13-моддасига кўра “…инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”. Инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир. Конституцяининг 19-моддасига кўра “…Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас”.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, инсоннинг қонунларда белгилаб қўйилган ҳар қандай ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас, ҳуқуқлари бузилганда эса суд томонидан тиклаб қўйилиши лозим. Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги илоҳотлар марказида айнан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, унинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларни инсонга хизмат қилдириш, одамларни рози қилиш, давлат бошқаруви ва қонунчилик асосларини мустаҳкамлашда жамият аъзолари манфаатларини ҳурмат қилиш ётади.

Амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири – бу суд ҳокимиятининг амалда мустақиллигини таъминлашга эришишдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак деб ўринли таъкидлаган эди. Яъни, одамлар ҳуқуқлари бузилганда судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилинишига ишонишлари керак.

Бундай муҳим тадбирларнинг белгиланиши ва  янги тартибларнинг жорий этилаётгани, аввало, инсон ҳуқуқларини фақат суд орқали ҳимоя қилишга эришишга қўйилган қадамдир. Конституциямизда белгиланганидек “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас” (25-модда), “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади” (26-модда).

Инсоннинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этиш мақсадида янги тартиб, давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш институти жорий этилмоқда. Яъни судда жиноят иши кўриб чиқилаётганда шахсни айблашга етарли асослар мавжуд бўлмаса ёки унинг айби тасдиқланмаса ушбу тартибга риоя этиш талаб этилади. Бу жиноят ишини қўшимча терговга юбориш ёки жиноятни қайта малакалашга йўл қўйилмайди, дегани. Бежизга халқаро ҳужжатларда “инсон бир марта суд терговига тортилиши принципи” асосий талаб сифатида белгилаб қўйилмаган.

Наманган вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Х.Нематжонов

Наманган вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Ш.Холхўжаев

Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти

Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарур шартидир. Ўтган даврда Ўзбекистонда бу борада катта ишлар амалга оширилди.

Айни вақтда одил судлов тизимининг чинакам мустақиллиги ва очиқлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини такомиллаштириш, адвокатура институтини кучайтириш, ушбу соҳалар фаолиятини рақамлаштириш бўйича олдимизда кўпгина вазифалар турибди.

Келгусида маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Суд хусусий мулк ҳимоясида туриб, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш орқали ижро идораларини қонун доирасида ишлашга мажбур қиладиган тизимни яратишимиз зарур. Бу эса жамият тараққиётига, биринчи навбатда, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилади.

Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қиламиз. Бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолаймиз.

Шу муносабат билан хусусий мулк устуворлиги қонунларимизда асосий тамойил сифатида белгиланди. Давлат идораси маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъминланади.

Яна бир муҳим масала – сўнгги беш йилда коррупцияга қарши курашни давлат сиёсати даражасига олиб чиқдик. Шу мақсадда Сенат раиси раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ташкил этилди. Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам фаол иш олиб бормоқда.

Бундан буён ҳам тараққиёт кушандаси бўлган ушбу иллатга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситаларини сафарбар этамиз.

Бу борада айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, тизимли превентив чораларни кўриш зарур. Шу асосда коррупциянинг нафақат оқибатларини, балки сабабларини олдиндан бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилади.

Лекин ҳаммамиз яхши тушунамизки, коррупция балосига қарши фақат давлат-ҳуқуқий чоралар билангина курашиб бўлмайди. Бунинг учун бутун жамиятимизда, аввало, ёшлар онгида бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, барча соғлом кучларни бирлаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Халқпарвар давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунинг учун фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва амал қилиш ҳиссини шакллантириш – боғча ва мактабдан тортиб олийгоҳгача, барча таълим муассасаларининг, ҳар бир оиланинг биринчи навбатдаги вазифаси бўлиши керак.

Барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан бугунги кунда ҳаётнинг ўзи, ислоҳотларимиз мантиғи талаб этаётган яна бир муҳим таклиф илгари сурилди. У ҳам бўлса, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишдан иборат.

Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз. Шу сабабли, аввало, сенатор ва депутатларимиз, кенг жамоатчилигимиз, халқимиз билан яна бир бор маслаҳат қилиб, жаҳон конституциявий тажрибасини ўрганиб, пухта ўйлаган ҳолда бугунги ва келгуси тараққиётимизни белгилаб берадиган Асосий қонунимизни такомиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак.

Наманган вилоят маъмурий судининг бош консультанти Б.Эргашев

Наманган вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Ш.Холхўжаев

image
Skip to content