Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини оширишчора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланиб, унда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасида суд органлари зиммасига муҳим вазифа юклатилган.

Жумладан, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг, улар мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилиши, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг, улар мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларни судларнинг расмий веб сайтлари ва телеграм каналларида эълон қилиб борилиши белгиланган.

Наманган туманлараро маъмурий суди томонидан 2024 йил
1-чораги давомида давлат органларининг жами 64 та қарори, жумладан, маҳаллий ҳокимликларнинг 7 та, давлат солиқ хизмати органларининг 9 та, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси органларининг 46 та ҳақиқий эмас деб топилган. Мазкур ишларни кўриб чиқиш давомида аниқланган ҳамда мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилишининг
олдини олиш мақсадида 34 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли давлат органларига муҳокама қилиш учун юборилган.

Наманган вилояти маъмурий судида ҳам Наврўз байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда иштирок этган маъмурий суд раиси Зарипахон Қурбонова барчани байрам билан муборакбод этиб, бир гуруҳ судья ва ходимларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Skip to content