ЭЪЛОН!!!

Наманган вилоят маъмурий суди вакант бўлган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси лавозимига танлов эълон қилади.

Танловда олий ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган, камида 1 йил туман (шаҳар) судларида ишлаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 30 сентябрга қадар вилоят маъмурий судига мурожаат этишлари мумкин.

Манзил: Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 6-уй.

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИНГ ЖАЛБ ЭТИШДА МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ.

Аннотация: Мақолада Ўзбекистон Республикасининг чет эл инвестицияларининг жалб этишда маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди, нефть-газ соҳасига мисолида. Солиқ соҳасидаги охирги ўзгаришларнинг республика инвестицион муҳитига ижобий таъсири исботланди ва эътироф этилди. Маҳсулот тақсимотига оид битим имзолаш шартлари ва вужудга келадиган мажбуриятлар таҳлил этилиб асосли тавсия ва таклифлар берилди.

Калит сўзлар: солиқлар; солиқ мажбурияти; чет эл инвестициялари; маҳсулот тақсимотига оид битим; инвестор; йирик компаниялар.

Кириш. Маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битим шартнома – бу давлат (шартноманинг бир томони) тадбиркорлик субъектига (инвесторга) қайтариладиган асосда ва маълум вақт давомида ер қаъри ҳудудида минерал хом ашёларни қидириш, излаш, қазиб олиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни берадиган шартнома ва инвестор (бошқа шартнома тарафи) бу ишларни ўз маблағи ва ўз риски билан амалга ошириш мажбуриятини олади. Демак бугунги кун талаби мамлакатлар хорижий инвестицияларни ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун асос деб билишади бежиз эмас. Хорижий инвестициялар нафақат глобаллашувнинг асосий омили, балки глобал корпорацияларни миллий иқтисодиётни мустаҳкамлашда жалб этишдир ва бу молиявий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим роль ўйнайди. Бу мамлакатларнинг ишлаб чиқариш жараёнини қўшимча капитал билан таъминлайди ва иқтисодий ўсиш даражасини оширишда бевосита иштирок этади.

Таҳлил шуни кўрсатадики, бугунги кунда инвестициялар ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. Шу туфайли дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари ўз иқтисодиётининг жадал ўсишига эришдилар. Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, биринчи навбатда, мамлакатда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасига боғлиқ. Бу ўз-ўзидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш зарурлигини кўрсатади. Ва буни тез ва самарали амалга оширишнинг энг қулай ва осон усули бу иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб қилиш ва фойдаланишдир яъни ўрганилаётган мавзу ўрни, доираси маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрни бунда беқиёсдир.

2020 йил 1 январдан бошлаб кучга кирган янги таҳрирдаги «Солиқ кодекси» да юқоридаги масала долзарблиги ўз исботини топди. Бу ўз навбатида хорижий инвесторларга, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибида юз берган асосий ўзгаришлар ҳақида хабар берди. [1]

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили. «Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «инвест» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради.[12] Кенг маънода инвестиция, маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. [13] Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.

Инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида ҳам амалга оширилади, ҳамда ўзидаги янги қурилишларга, кенгайтиришга, реконструкцияга ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник қайта жиҳозлашга, ускуналар, инвентарлар, лойиҳавий маҳсулотлар сотиб олишга сарф-харажатларни мужассамлаштиради. Иқтисодий фанлар ва амалиёт «инвестиция» ва «капитал қўйилма» терминлари бир хил тушунча эмаслигини, яъни синоним сўзлар эмаслигини таъкидлайди.

Инвестициялар капитал қўйилмага нисбатан кенг мазмунли, қамровли тушунчадир. Ғарб адабиётларида инвестициялар борасида сўз юритилганда асосий эътибор фонд бозорига қаратилади, чунки ривожланган мамлакатларда инвестициялар асосан қимматли қоғозлар ёрдамида амалга оширилади.

Инвестиция тушунчаси ягона ва тўлиқ тушунча беришлик учун анчагина кенг бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий фаннинг турли қисмларида ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида инвестиция мазмуни ўзининг хусусиятларига эга. Инвестициялар – жорий даврда истеъмол қилинмаган ва иқтисодиётда капитал ўсишини таъминловчи ЯИМ нинг бир қисмидир.

Инвестицияларга аниқ ва равшан таъриф бериш ҳамда уларнинг мулкий шакллари, капитал қўйилмалар, капитал, кредит тушунчаларининг фарқларини очиб бериш зарурияти пайдо бўлди. Замонавий молия назарияси масалалари Ж.Фон. Нейман, [2] О.Моргенштерн,[3] Г.Марковитс, [4] Ж.Тобин, [5] В. Шарп,[6] Ф.Модиляни, М.Миллер ва бошқаларнинг асарларида ривожлантирилган. [7]

Молия назариясида инвестиция деганда реал ёки молиявий активларни олишни тушунилади, яъни бугунги сарфларнинг мақсади келажакда даромад олиш бўлиб ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтганда, инвестициялар – муайян қийматни, бўлиши ноаниқроқ бўлган келажак қийматга алмашишдир У.Шарп инвестицияларни реал ва молиявий инвестицияларга ажратиб, уларга қуйидагича таъриф беради: «Реал инвестициялар асосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. [11] Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва облигациялар киради. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиётда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал инвестицияларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир». [8]

Тадқиқот методологияси. Мақолада қуйидаги метод ва усуллар қўлланилди: дедукцион ва индукцион белгилаш, маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича фактор таҳлили ва олимлар фикрлари ўрганилди.

Таҳлил ва натижалар. Юқорида айтиб ўтилганидек инвестицияларга бежизга биз урғу қаратмадик чунки, маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хослиги айнан инвестицияларни жалб этишда кўринади.

2019 йилда янги таҳрир қилинган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг бутун бошли «69-боб. Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари» деб номланиши бежиз эмас, яна бир исботи ушбу ўзгаришларнинг оқибатида 2022- йилнинг январь-март ойларида асосий капиталга инвестицияларнинг 61,1 % и ёки 30,6 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 38,9 % ёки 19,5 трлн. сўм молиялаштирилди.

Жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг улуши, 2021- йилнинг мос давридаги улушига нисбатан 5,1 % пунктга камайиб, 6,9 % ни ёки 3,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 46,6 трлн. сўм ёки жами инвестицияларнинг 93,1 % инвестициялари ўзлаштирилиб, 2021- йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 5,1 % пунктга кўпайди.

Таъкидлаш жоизки, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг асосий қисми корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Бу, албатта, хўжалик юритувчи субъектлар биринчи навбатда ички ресурсларидан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини кенгайтириш ёки модернизация қилишни афзал кўришини исботлайди.

Кейинги йилларда Республикада кенг кўламли қулай инвестиция муҳитини яратиш, хорижий инвестицияларни, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилган 8,0 трлн. сўм инвестициялар, ёки 2021- йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 4,0 % пунктга кўпайган ҳолда жами инвестициялардаги улуши 15,9 % га тенг инвестициялар ўзлаштирилди.

Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатларини молиялаштириш манбалари бўйича энг юқори кўрсаткич Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кузатилиб, ўтган 2021- йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 мартага кўпайди.

Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ тармоғини ривожлантириш, нефть ва газга бой истиқболли минтақаларда қидирув ва разведка ишларини жадал олиб боришда бевосита хорижий сармояларни кенг кўламда жалб этиш ғоят муҳим устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунига асосан МТБ шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради. Инвестор эса ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб мазкур ишларни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Ўзбекистон Республикаси номидан ваколатли орган, ҳамда ўз маблағлари, қарз маблағлари эвазига инвестиция киритаётган чет эллик инвестор МТБ иштирокчилари ҳисобланади.

Хорижий инвесторларга МТБ шартлари асосида фойдаланишга қуйидаги талабларга жавоб берадиган ер майдонлари берилади:

ҳали исботланган фойдали қазилма захиралари йўқ бўлган;

геологик-қидирув ишлари ўтказиш учун катта молиявий ресурслар талаб этадиган;

илғор технологиялар ва техника жалб этилишини талаб қиладиган ер қаърининг истиқболли участкалари.

Ўзбекистон Республикаси томонидан МТБ доирасидаги вазифалар ваколатли давлат органи зиммасига юклатилади. Ваколатли давлат органи вазифаларининг бир қисми эса хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган давлат корхонаси ёки давлат улуши эллик бир фоиздан камайиши мумкин бўлмаган корхона – вакил қилинган компания зиммасига юклатилиши мумкин. Чет эллик инвестор томонидан эса МТБ шартларини бажариш вазифаси инвестор томонидан тайинланган оператор-компанияга юклатилади. Оператор-компания
хатти-ҳаракатлари учун инвестор ўз мулки билан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан МТБ имзоланган кундан эътиборан беш иш куни ичида МТБда кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия инвесторга белгиланган тартибда берилади.

Қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот давлат билан инвестор ўртасидаги битимга мувофиқ тақсимланади.

Ўзбекистон Республикасининг дастлабки МТБси 2001 йили Буюк Британиянинг «Trinity Energy Group» томонидан нефть-газ лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган «UzPEC» компанияси билан тузилган. [9]

2004 йилнинг июнь ойида «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» инвестиция лойиҳаси бўйича Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси ҳамкорлигида МТБ имзоланди ва шу йилнинг ноябрь ойида кучга кирди. Ушбу лойиҳада «ЛУКОЙЛ» компаниясининг улуши 90%ни, «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг улуши 10%ни ташкил этади. Битим 35 йил муддатга тузилган. Олинадиган маҳсулот тақсимотида давлатнинг улуши 50%ни ташкил этади.

2007 йили Ховузак участкаси ҳамда 2011 йили Шоди участкаларида газ қазиб олишнинг йўлга қўйилиши ушбу битим натижасидир. 2013 йили ушбу участкаларда 3,74 миллиард кубометр газ ва 13,2 минг тонна газ конденсати қазиб олинди.[10], [14]

2007 йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича МТБ 36 йил муддатга имзоланди ва шу йилнинг апрель ойида кучга кирди. Ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ-Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишини амалга ошириш режалаштирилган эди.

Хулоса ва таклифлар. Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини таъминлашда нефть-газ соҳасининг аҳамияти жуда юқоридир. Шу билан бирга, ушбу тармоқ ривожланишида тўсиқ бўлаётган муаммолардан бири бўлиб соҳа бошқарув тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳисобланади. Булар бошқарув функцияларининг такрорланишида, ресурслардан оқилона фойдаланилмаётганликда ва шу кабиларда намоён бўлмоқда. Ушбу соҳанинг истиқболли ривожланиши  учун нефть ва газ конларини қидириш, разведка қилиш ишларининг замонавий усулларини қўллаш, соҳага экологик жиҳатдан хавфсиз технологияларни татбиқ этиш, кадрлар малакасини ошириш каби вазифаларни амалга ошириш зарур.

Юқорида барча санаб ўтилган нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги имтиёзлар берилган:

геология-разведка ишларини ўтказиш даврида мақсадли давлат жамғармаларига барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни;

қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этилган.

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширган хорижий компаниялар иштирокида ташкил этилган нефть ва газ қазиб чиқарувчи қўшма корхоналар эса нефть ёки газ қазиб олинишидан бошлаб етти йил муддатга фойда солиғи тўлашдан озод қилинган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ конларини қидириш, разведка қилиш ҳамда қазиб чиқариш билан шуғулланувчи хорижий компанияларга қўшимча имтиёзлар ва преференциялар берилиши мумкин.

Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси Қ.Тажиматов

Skip to content