ЭЪЛОН!!!

Наманган вилоят маъмурий суди вакант бўлган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси лавозимига танлов эълон қилади.

Танловда олий ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган, камида 1 йил туман (шаҳар) судларида ишлаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 30 ноябрга қадар вилоят маъмурий судига мурожаат этишлари мумкин.

Манзил: Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 6-уй