ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНИ

Жорий йилнинг 8 август куни давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг  “Давлат фуқаролик ҳизмати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

“Давлат фуқаролик ҳизмати тўғрисида”ги Қонуннинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур қонунда ушбу Қонун қандай фаолият турларига тадбиқ этилмаслиги белгиланган бўлиб, жумладан:Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенати аъзоларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари ходимларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг, судьяларнинг ва суд тизими ходимларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви аъзоларининг, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати органларида хизматни ўтаётган давлат хизматчиларининг, шу жумладан ҳарбий хизматчиларнинг;

давлат органларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.

 дипломатия хизмати ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек ушбу  Қонунда қуйидаги асосий тушунчаларга  тўхталиб ўтилди:

давлат органи — Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма;

давлат фуқаролик хизмати — давлат хизматининг бир тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолиятини ифодалайди;

давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси — давлат органининг ваколатларини лозим даражада амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар, малакалар ва кўникмалар мажмуи;

давлат фуқаролик хизмати лавозими — давлат органининг ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозим;

Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчилари томонидан риоя этилиши шарт бўлган одоб-ахлоқ нормалари мажмуи;

малака талаблари — давлат фуқаролик хизматининг муайян малака даражаси берилиши ва (ёки) давлат фуқаролик хизматининг муайян лавозимини эгаллаш учун талабгор бўлаётган номзодларга нисбатан давлат органи томонидан белгиланадиган, иш тажрибасига ва касбий компетенциясига доир талаблар.

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат бўлиб, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.

Шунингдек, “Давлат фуқаролик ҳизмати тўғрисида”ги Қонуни билан давлат фуқаролик ҳизматчисининг ҳуқуқий мақоми, давлат фуқаролик ҳизматини ташкил этиш, давлат фуқаролик ҳизматига кириш тартиби ва шартлари, давлат фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, давлат фуқаролик ҳизматчиси фаолиятининг тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.  

Наманган вилоят маъмурий судинингсудьяси Одилжон Турдиев

вилоят маъмурий суд девонхона мудири Мансуржон Артиков

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорда жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида

тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга: текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганда; текширув белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда; тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида; улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

2023 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланди.

Наманган туманлараро маъмурий суди девонхона мудири К.Бакиев

Наманган туманлараро маъмурий суди архив мудири Б.Мамадалиев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорда жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида мажбурий талаблар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрларини юритиш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилганлиги, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиниши, бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланиши, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилиши, назорат қилувчи органлар: “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиши, тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслиги, тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирларини Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган режа-графиклар асосида тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда семинарлар, оммавий муҳокамалар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, “очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, тарқатма материал ва қўлланмалар билан таъминлаш, тавсия ва хабарлар юбориш шаклларида амалга оширилиши белгиланди.

Наманган туманлараро маъмурий суди девонхона мудири К.Бакиев

Наманган туманлараро маъмурий суди архив мудири Б.Мамадалиев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги ПФ-218-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга кўра жорий йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди. фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича: мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилди. бир ой муддатда 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилишини таъминласин, икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш белгиланди.

Наманган туманлараро маъмурий суди девонхона мудири К.Бакиев

Наманган туманлараро маъмурий суди архив мудири Б.Мамадалиев

“Давлат ижрочиларининг қарорлари, ҳаракатлари (харакатсизлиги) устидан берилган шикоятларга оид низоларни судда кўрилиши хусусиятлари.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 184-моддасида Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган бўлиб унга кўра Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.

Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар, агар уларни кўриб чиқиш қонун билан бошқа давлат органларининг ваколатига киритилмаган бўлса, судда кўриб чиқилади.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи ва муддатлари.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 185-186-моддалари маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи ва муддатлари. Белгиланган бўлиб, унга мувофиқ манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли: унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган; унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган; унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган; унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кун ичида судга берилиши мумкин.

Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 187-моддасида маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни кўрсатиб ўтилган бўлиб унга мувофиқ Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 189-моддасида маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори қайд этилган бўлиб унга мувофиқ  маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 19-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.

Суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунчиликка зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.

Суд агар устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.

Наманган вилоят маъмурий суди

судьяси:                                                                                          Қ.Тажиматов.

Судья катта ёрдамчиси:                                                        А.Джалолов.

“Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг қарорлари ва харакатлари устидан берилган  шикоятларга оид низоларни судда кўрилиши хусусиятлари”

Пенсия таъминоти билан боғлиқ аризаларни фуқаролик ишлари бўйича судларда кўришда қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим:

1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён – ФПК деб юритилади)нинг 295-моддасига кўра, суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.

Суд:

1) шахсларнинг қариндошлик алоқалари;

2) шахс бировнинг қарамоғида эканлиги;

3) оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти;

4) фарзандликка олишни, никоҳни, никоҳдан ажратишни ва ўлимни қайд этилганлиги;

5) эр-хотиндан бири вафот этганлиги оқибатида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳолларда уларнинг ҳақиқатда никоҳ муносабатларида бўлганлиги;

6) шахснинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда (жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалар бундан мустасно) кўрсатилган фамилияси, исми ёки отасининг исми унинг паспортидаги ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги фамилияси, исми ёки отасининг исми билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёхуд тегишли эмаслиги;

7) бахтсиз ҳодиса;

8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш;

9) меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактларини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради.

Агар қонун ҳужжатларида уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам белгилаши мумкин.

Аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёхуд йўқотилган ҳужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина суд ушбу фактларни аниқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарорининг 5-бандига кўра, давлат пенсия таъминотига оид ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ишлар судда кўрилиши мумкин:

иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврларини белгилаш ҳақидаги;

иш стажини тасдиқловчи ҳужжатнинг тегишлилик фактини белгилаш ҳақидаги;

иш ўринларининг аттестация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги.

Ушбу рўйхат тугал ҳисобланмайди ва аризани иш юритувига қабул қилиш масаласини ҳал қилиш вақтида ҳар қандай ҳуқуқ бузилиши суд орқали тикланиши мумкинлигидан, шунингдек, фуқароларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқларининг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлиши билан боғлиқ ҳар қандай факт белгиланиши мумкинлигидан келиб чиқиш лозим.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда юқорида қайд этилган Кодекс ва Пленум қарорида кўрсатилган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар  фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан ҳуқуқларини таъминлаш ёки тиклаш ҳақидаги ишлар сифатида кўрилиши мумкин бўлади.

Иш ҳақи миқдори ҳамда суғурта бадали тўланганлиги тегишли ҳужжатлар (штат жадвали, тўлов ведомости, тўлов топшириқномаси ва бошқалар) билан тасдиқланиши сабабли бундай юридик фактларни суд томонидан белгилашга йўл қўйилмайди.

Шу сабабли  фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқароларнинг иш ҳақи миқдори ёки суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги фактларни белгилаш ҳақидаги аризалар келиб тушганда, бундай аризаларни кўриш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қабул қилишни рад қилишлари, агар қабул қилинган бўлса, ФПК 124-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатишлари лозим бўлади.

Наманган вилоят маъмурий суди

судьяси:                                                                                          Қ.Тажиматов.

Судья катта ёрдамчиси:                                                        Х.Нематжонов.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини  оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6134-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти”

Сўнгги йилларда мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда судьялар, суд аппарати ва судьялар ҳамжамияти органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 70 фоизидан кўпроғи Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб келинмоқда. Ушбу тартиб судьялар чинакам мустақиллигини таъминлаш борасидаги халқаро стандартларга мос келмайди ва замонавий талабларга мувофиқ суд тизимининг мустаҳкам моддий-техник базасини шакллантиришга имкон бермайди.

Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва судьяларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, қуйидаги тўловлар 2021 йил 1 октябрга қадар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:

судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;

Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.

2. Судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 1 — 7-иловаларга мувофиқ тасдиқланганлигини.

3. Молия вазирлиги:

Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг 2021 йилга мўлжалланган параметрларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин;

Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тегишли судларнинг харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадваллари тасдиқланишини ва рўйхатдан ўтказилишини таъминланишини.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилшни.

5. Олий суд, Судьялар олий кенгаши бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Наманган вилоят маъмурий суди

судьяси:                                                                                          Қ.Тажиматов.

Судья катта ёрдамчиси:                                                        А.Джалолов.

“Ер муносабатларига оид низоларни судда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари”

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида баён этилганидек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлод манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.

Судлар томонидан кўрилган ер билан боғлиқ низолар юзасидан суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатдики, мазкур тоифадаги ишлар бўйича судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нормалари асосан тўғри қўлланилмоқда. Шу билан бирга ишларни тааллуқлилиги масаласида, ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва уларни бекор қилиш, ер участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўйилмоқда.

Юқорида баён этилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда ерга оид низоларни судлар томонидан ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нормаларини тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида, 

Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар деганда — ер ресурсларини бошқариш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш, ер участкаларига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган ҳуқуқий ва бошқа ашёвий муносабатлар тушунилади.

Судларнинг эътибори, давлат бошқаруви органлари, маъмурий органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг фуқароларнинг ер ҳуқуқий муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини бузувчи қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар маъмурий судларга тааллуқли.

Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қуйидаги низолар:

ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини бекор қилиш ва у билан боғлиқ етказилган зарар ўрнини қоплаш;

ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш натижасида етказилган зарар ўрнини қоплаш;

ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда фойдаланилганида ер участкасини олиб қўйиш;

сервитутни белгилаш ёки бекор қилиш;

ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ бузилишларни бартараф этиш;

биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва уни бўлиш;

ер участкасини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш;

Ер кодексининг 8687-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш;

ер участкаларининг ижара шартномаси билан боғлиқ ва бошқа низолар даъво иш юритиш тартибида кўрилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади;

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 10-моддасининг 5-қисми ва 21-моддаси талабига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу хол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 62-моддасининг 
4-қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса, мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, судлар бундай ҳуқуқлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида кўрсатилган ҳолларда бекор қилинишига эътибор қаратишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 1-қисмининг 6-11-бандлари асосида ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органлар қарорларининг қонуний ва асослилиги масаласини ҳал қилишда, суд улар томонидан мазкур кодекснинг 38-моддаси талабларига риоя қилинганлиги ҳолатига баҳо бериши лозим.

 Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 6-қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдори ер участкасига бўлган ҳуқуқларидан воз кечишидан яққол далолат берувчи хатти-ҳаракатлар (чет элга жўнаб кетганлик, ер участкасидан белгиланганидан кўпроқ муддат давомида фойдаланмаслик) содир этган тақдирда, бу ер участкаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда эгасиз мол-мулк тариқасида ҳисобга олинади. Бу ҳолатда ер участкаси бошқа шахсга берилгунга қадар, лекин эгасиз мол-мулк тариқасида давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан узоғи билан бир йил мобайнида ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдорининг Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 
40-моддасида белгиланган мажбуриятлари бекор қилинишига йўл қўйилмайди.

 Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан, сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Агар улар сервитут тўғрисида ўзаро келиша олмасалар, унда сервитут чекланган тарзда фойдаланувчининг даъвоси бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади. Сервитут белгиланиши ва унинг шартлари хусусидаги ишларни ҳал қилишда судлар, тегишли ваколатли органларни ишга жалб этишлари ва сервитут белгилаш юзасидан уларнинг хулосасини олиши шарт. Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сервитут сақланиб қолади. Сервитутни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса белгиланган сервитут бекор қилиниши мумкин.

Наманган вилоят маъмурий суди

судьяси:                                                                                          Қ.Тажиматов.

Судья катта ёрдамчиси:                                                        Ш.Холхўжаев.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлпри қарорлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари”

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларига тўхталиб ўтар экан, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш, бу борада маъмурий судларнинг ўрни ва ролини кучайтириш мақсадида, судларнинг ваколатлари кенгайтириш таклифини илгари суриш баробарида, маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколатини бериш масаласига эътибор қаратиб ўтдилар.

Бундан ташқари, энди қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юклаш, мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан “ошиб борадиган” жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартиби илгари сурилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқларида “Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қиламиз. Бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолаймиз.

Шу муносабат билан хусусий мулк устуворлиги қонунларимизда асосий тамойил сифатида белгиланди. Давлат идораси маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқи бузилмаслиги таъминланади» — деб таъкидлаб ўтишди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги таклифларидан келиб чиққан ҳолда мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос ҳусусиятлари юзасидан қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақозо этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади.

Демак, маъмурий орган ҳисобланган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари ўзининг маъмурий ҳужжатларини қонунчиликка номувофиқлигини аниқланган ҳолларда бекор қилиш ваколатига эга ҳисобланади.

Маъмурий судлар томонидан кўриладиган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар – бу бир томонидан, фуқаролар ва юридик шахслар бўлса, бошқа томондан, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўртасидаги ҳуқуқий низолар бўлиб, бунда хар бир шахс конституциямизда белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали химоя қилиш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-харакатлари (харакатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини амалга оширади.

Наманган вилоят маъмурий суди

судьяси:                                                                                          Қ.Тажиматов.

Судья катта ёрдамчиси:                                                        Х.Нематжонов.

“Суд ҳужжатларини ижросини таминлашда юзага келаётган муамолар”

Энг долзарб масалалардан бири-бу иқтисодий судлар томонидан чиқарилган қарорлар асосида берилган ижро варақалари бўйича давлат ижрочисининг қарори, ҳаракати (харакатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳақидаги ишларнинг судловга талуқлилигидир.

 “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчилик” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 861-моддасига кўра, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу модданинг нотўғри талқин қилиниши натижасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг маъмурий ва иқтисодий судлар ўртасида сарсон овора бўлиб қолишларига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2021 йилда Республика миқёсида маъмурий судлар давлат органи қарори устидан 15 минг 146 та шикоятни кўриб чиққан бўлса, улар натижасида етказилган зарарни ундириш бўйича 4 минг 28 та иш фуқаролик ёки иқтисодий судлар томонидан кўрилган. Эндиликда мазкур ишлар ҳам маъмурий судлар томонидан асосий низо билан бирга кўриб чиқилади.

Аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, низо тарафлар ўртасида мақбул усулда ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида қарорда фуқаро ёки тадбиркорлар шикоятлари асосида кўриладиган ишларда ярашувга эришиш механизмлари кенг жорий қилинади. Тарафларга айрим тоифадаги ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолият юритишини, фуқаро ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда такомиллаштиришга ҳамда маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришга хизмат қилади.

Наманган вилоят маъмурий суди

судьяси:                                                                                          Қ.Тажиматов.

Судья катта ёрдамчиси:                                                        Х.Нематжонов.

Skip to content